Алишер Узоқов актёрликни тарк этишини маълум қилди
Приветствую Вас, ГостьRSS
Главная » 2013 » Сентябрь » 20 » Алишер Узоқов актёрликни тарк этишини маълум қилди

Таниқли актёр Алишер Узоқов 2013 йил 16 сентябр куни "Радио Гранд"нинг меҳмони бўлди. "Файзли оқшом" дастурида иштирок этган Узоқов мухлислар ва бошловчи Иброҳим Аҳмедовнинг саволларига жавоб берар экан, энди кинода бошқа роль ижро этмаслигини маълум қилди.

Бошловчининг "мухлислар нега Алишер киноларда кўринмай қолди, деб қизиқишяпти", деган саволига умидли актёр "Кўп чиқсам ҳам, кам кўринсам ҳам гапиришади. Лекин энди мен кинода роль ижро этмоқчи эмасман, бошқа ишлар билан шуғулланишни мақсад қилганман", деб жавоб берди.

Алишернинг айтишича, ҳамма актёрнинг тақдири ҳар хил, кимдир бир умр кинода суратга тушса, бошқасига бор-йўғи бир-икки йил ижод қилиш насиб этади. Бироқ, у айнан нима сабабдан актёрликни тарк этмоқчи эканини очиқ гапирмади.

Алишер Узоқов нафақат кинодаги роллари, балки режиссёрлик ишлари билан ҳам машҳур. Айнан у суратга олган "Энди дадам бўйдоқ" картинаси M&TVA-2012да "Йилнинг энг яхши фильми" номинациясида бош мукофотни қўлга киритган.

Алишер Узоқов 1984 йил, 25 августда Тошкентда, санъаткорлар оиласида туғилган. Муҳаммаджон ва Шоҳида Узоқовларнинг фарзанди.

смотреть онлайн


Категория: Новости | Просмотров: 7052 | Рейтинг: 0 | Дата: Душанба | Комментарии (6)
Всего комментариев: 4
avatar
3 jlt • 9:15 PM, 2013-09-21
алишерсиз узбек фильмлари тухтаб колмайди. шу жойгача алишерсиз хам фильм ва кинолар олинган. бундан кейин хам олинаверади. кино актëрлар куп. балки шу йигитча кетса салгина булсада узбек фильм ва киноларида жиддийлик кириб келармиди. алишер, адиз ва улугбекдан бушамай колдику кино деган жой. тарихда коларли фильмлари йук хозиргача. утган кунлар, шум бола, суюнчи деган ва шунга ухшаш тартиявий кинолар хозирда шунака бачкана актëр ва режиссëрлар купайиб кетганлиги боис олинмай куйилди. аслида шу бачкана фильмлари учун хам давлатимизнинг бир канча маблаги сарф буляпти. качон узбекистонда дунë экранларига чикадиган ва шу киносидан фахрланадиган буламиз. кино сифатига эса умуман эътибор берилмай куйилган. шунча маблагни сарф килдинг салгина сифатли тасвирда хам кино ишлагин бара топгур режиссëр
avatar
4 ahmargo • 8:28 PM, 2013-09-22
Менга масалан екади Алишер . Бачканами бошками хаммани узига яраша вкуси бор . Зур актер, яхши кушикчи
avatar
2 ahmargo • 7:40 PM, 2013-09-21
эстикина яхши комедик актер  218 я обожаю его
avatar
1 zara89 • 3:24 PM, 2013-09-21
Alisher Uzoqov yana kinoga qayt seni seni muxlislaring kutmoqda.......
avatar

Главная Контакты Правообладателям Обращение к пользователям