"BUNYODKOR" Stadioni ochilish marosimi
Приветствую Вас, ГостьRSS
Главная » 2012 » Октябрь » 5 » "BUNYODKOR" Stadioni ochilish marosimi


Бунёдкор стадиони тантанали равишда очилди

Тошкентдаги янги "Бунёдкор” стадионида ўзбек футболининг 100 йиллиги нишонланди. 

Стадионнинг тантанали очилиш маросимида давлат раҳбари нутқ сўзлади. Президент йиғилганларни қутлар экан, шундай деди: "Бугун биз мамлакатимиз тарихида чуқур из қолдирадиган тарихий воқеа – ажойиб, бетакрор "Бунёдкор” спорт мажмуасининг очилиш маросимида қатнашяпмиз. Ушбу воқеанинг аҳамияти ва маъноси яна шундаки, ўзбек футболи ўзининг 100 йиллигини нишонламоқда”. 




Президент мажмуа ўз ичига 56 гектар майдонни эгаллаган 7 та замонавий майдон, болалар-ўсмирлар футбол мактаби, бассейн ва бошқа замонавий иншоотларни олганини таъкидлади. 

"Қурилиш жараёнини кузатганлар уни мўъжиза дейишяпти. Ҳар қандай даражадаги мусобақани қабул қилишга қодир ушбу улуғвор иншоотга қараб туриб, биз ким бўлгандик ва ким бўлдик, нимага эришдик, деган саволга осонгина жавоб бериш мумкин. Бундай иншоотлар, биринчи навбатда, ёшларимизни жисмоний ва руҳий баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилади”. 

Кейин майдонга мамлакатнинг етакчи футбол клублари "Бунёдкор” ва "Пахтакор” майдонга тушди. Футболчилар қизиқарли ўйинни намойиш этишди. Тадбир байрам концерти билан якунланди. 

Тантанали воқеа якунида минглаб тошкентликлар мушакбозликни томоша қилиш имконига эга бўлишди:


смотреть онлайн


Категория: Разное | Просмотров: 1883 | Рейтинг: 0 | Дата: Якшанба | Комментарии (0)
Всего комментариев: 0
avatar

Главная Контакты Правообладателям Обращение к пользователям