Дугоналик мехри... балки ғалатидир, лекин бор!
Приветствую Вас, ГостьRSS
Главная » 2012 » Октябрь » 17 » Дугоналик мехри... балки ғалатидир, лекин бор!

Ассалому Алайкум Хурматли
Сардор ака! Исмим Аида! (ўзимни
исмимни ёзмасликка карор
килдим.) Бу хатни ёзиш ёзмаслик
хакида жуда кўп ўйладим. Мана
окибат ёзишга карор килдим. Ёзиш
осон эмас. Аникроги эслаш қийин.
Узун вокеа.... Лекин энди сабрим
тугади. Ёзмасам бўлмасди.


Бир
йилдан буён огир юкни кўтариб
юриб чарчадим.
Анча вакт олдин бир киз билан
танишдим. киска муддат ичида якин
инсонга айланди. Барча сирларим
ичимда бор гапларимни бемалол
уялмасдан очик ойдин этардим. У
мани тушунарди хамма вакт. Доим
маслахатларини аямасиди. кизиги
уни маслахатларига амал қилардим.

Орада битта ўгил бола билан
танишдик. У бола дугонамни
ёктиришини айтиб колди. Факат
ўзига этма диди! Ман табиийкии
этдим у кизга чунки боладан кўра
киз манга якин ва кадирли эди.
Лекин этганим у болага
билдирмадим. Анча вакт сир саклаб
юрди ва окибат бир куни ёрилди у
бола дугонамга севишини этди.
Дугонам у болани севмасди. канча
ўзидан итарсаям у бола
интилвурарди. кизда унга нисбат
унака туйгула йўгиди. Ман у бола
билан хам дугонам бмлан хам яхши,
якин гаплашаридим.


Бир куни
дугонами бирдан ўзгарганини
сездим манга нисбатан. канакадир
совук, корс муомила киларди. Тўри
бошида сезмасликка олдим. Лекин
бора бора бардошим етмади.
Кесатик гапла жон жонимдан
ўтканиди. Сўрадим : "Нима бўлди?
Нега ўзгариб колдинг?”, у бўса
"Ўзини жинниликка сомагин,
биласану сабабини! Оркамдан иш
киб юрибсан” диди. Ман
шокдейдим... канака иш нима
кигамман билмиман. Сўравурдим
ундан эт нима килдим шунчали
кўйнини оритадиган диб. У бўса
"Ўзим учун билволдим!” диб мани
аросатта колдирарди. Халигача шу
ахвол. Орада гаплашканимизда бир
этуди: "Ман сани яхши биламан, сан
у болани севасан (юкорида
ёзгамман дугонамми севиб коган
бола)” диб колди. Ушанда неча
мартта этдим нотори ўйлавоссан
ман уни СЕВМИМАН диб. Йўўк
ишонмади! Нимала кимадим киган
айбими билиш учун. (у бола билан
хам уришиб колдим чунки хамма
орамизда бувотган гаплани
дугонамга окизми томизми
етказарди ).

Кимлага ялинмадим... эх
кадримга ачиниб кетаман. Бир
иккита одамдан нимадурла
киганимми билволдим. Ўли агар
ўзим хакимди гаплани эшитиб ман
лол эдим! Нахотки ман шунака
бўсам деб ўйлаб колардим. Ўша бир
иккита киган "ишларим”ни, типо
киган "ёмонлигимми” исботлаб
бердим ўша манга сан шунакала
кигансан диган одамлага! У кизгаям
орада этдим. "Сан яна кўп ишла
кигансан, бунака гапларин билан
ўзини окломисан, ўзини бечора
кўрсатвурма, хамма гапира олади, а
ман одамлани гапига эмас киган
ишларига караб хулоса чикараман”
– диди. Билмадим миллион
марттадан хам кўп сўрадим эт нима
кигамман, кўришиб юзма – юз
гаплашилу, хаммасини очикчасига
хеч канака яширин гапларсиз очик
ойдин гаплашилу хаммасини эт
юзимга, майли ростан хам шунчали
юзинга оёк кўядиган иш киган
бўсам индами йўк бўлиб кетаман!-деганман. Уни бўса гапи битта "Да
сан манга ёмонли кигансан!
Эслагимам кемиди арзимиди
эслашга” !!!

нахотки этиш кийин
айбимми??? Нахотка хакким йўк
айбимми билишга??? Паст кетиш хам
шунчали бўлар....!!! баъзида ўзим
куламан жиннилигимдан...
билмадим ... ахир севган инсонинг
эмаску кўй нима киласан хохламаса
гаплашишга харакат килиб диб
ўзимга куяман... йўўкк... барибир
ундан шундо э боре диб
кетолмиман.


 галати туйгу – а???
Билмадим нега айнан у кизга
мехрим тушган... мехр тушиши осон
экан... жудаям мустахкам иплар
билан богланар экан... богланиш
жуда тезу узилиш кийин экан...
балки галати туюлар... лекин одам
туйгуларини бошкара олмай
коларакан баъзида... шунака
дўстлик туйгулари хам бўларакан.
Билмадим балки манга огир
бўвоткандир... чунки бундан олдин
хеч кимга бунчалик
богланмагамман, хеч кимга
ишонмагамман. Илк кўйними оча
олган инсоним бўгани учунми уни
йўкотгим кемаяпткандур.

Билсизми Сардор ака, тўгриси
хеч кимга бунчалик ялинмагамман,
ер бўмагамман, паст кетмагамман!!!
Бир йилдан ошди, айбдорлик хисси
ила кўзларимни юмаман, ва яна ўша
хис гирдобида кўзларимни очаман...
жудаям кўп ўйладим нима килди
диб кани хатоим?! кани айбим?!
Нега ман кўра олмаямман диб!!!
Бари бефойда... фойдасиз
ўйлаганим. Билишга интилганим.
Ахир инсонни камокка
олишгандаям айбини этиб
камашадию. Мани нахотки хакким
йўк билишга?!
Тушунмиман нега мандан
кочади, саволларимга жавоб
беришдан кочади?! Ёки кўркадими?!
Билмадим хар хил тахминларни
ўйлаб кўраман, балки у киммидр
ўзига каттик богланишини
хохламас, балки кўркар хулосалари
хато бўлишидан... бирам кўпки
тахминлар... негааааааааааа деган
саволлар.... жавобини бир йилан
ошвотти лекин топа омаяпти... ман
бўса аросатда... айбими билолми ...

Бу ўзимни бечорадек кўрсатиш
эмас, рахим шавфкат кисин дигани
хам эмас, манга керемас рахм
шавкат бало баттарла... ман бир
нарсани сўрадим айбимни факат
шу!!! Ортикча хеч нарса талаб
кимадим! Уни нимасини хурмат
киламан биласизми, у каъттиятли,
фикрида туради тўгрими нотогрим
ўз хулосасини хеч кадай вазиятда
ўзгартирмиди. Унга факат ўзиники
тўгри. Билмадим балки унга хам
осон бўмагандур, ахир у хам манга
ишонганку, ичини очканку...
тушунаман унга хам кийин... гапи
тўри бир мартта ишончни йўкотган
одамга кайтиб ишониб бўмиди
дийиши... да бу гапига ман хам
кўшиламан !!! лекин ман унга хеч
качон ёмонлик тиламаганман!!!
Бунга харакат хам килмаганман!!!
Энг алам киладигани, у мани бир
мартта хам эшитмади, тушунишга
хам харакат килиб кўрмади....
Гаплашиб турардик лекин.... бу
гаплашишмасде... совуууук муомила
кўтаришим кийин...

охир ман хам
ёрилдим, мандаям ғурур бор дидим,
у боса кани кўри ғурурини диди...
ўшандан бери гаплашмиман.... бир
неча бор хол ахвол сўраб смс
ёздиму аммо ювормадим... ювора
олмадим... харакат кивомман у каби
ўзимга омасликка лекин бўмаяпти
эслаганим сари миямда битта савол
"НИМА КИЛГаНМАН? КАНАКА
ЁМОНЛИК?” кетмиди бу савол...
Анчадан бери уйлаб юрардим
сизга ёзишни, лекин у ўкисачи нима
деб ўйларкан дирдим... хозир бир
томондан ўкишини хохласам
( балки тушунар мани, балки
гаплашар очик ойдин ёки яна гурур
балоси йўл кўймас) бир томондан
хохламасдим (кўркаман яна нотўгри
тушунишидан).


Ўкиган одам галати ўйлар балки
кулар, вой киз бола киз болага
шунака туйгуларни хис килиши
мумкинми диб... Да Сардор ака
бўларакан шунакаси хам... галатию
лекин бор нарса...
Гапим сўнгида унга мурожаат
килмокчиман, ман сани хеч качон
алдамаганман ва санга ёмонликни
илинмаганман! Онт ичаман!
Нимаики этган бўлсам бари рост
ичимдиги гапла! Сан этганингдек
хаммага хар хил эмасман! Ман
хаммага бир хилман! Шунчаки сан
мани ич ичимдан билганинг учун
шунака ўйларсан аммо санга бўлган
муносабатим самимий доим шунака
бўлади! Сан мандан узоклашишинг
мумкин аммо мани сандан
узоклашишим кийин. Балки
тушунарсан балки йўк... балки бир
кун келиб айбимни айтарсан...
балки вакт ўтиб хаммаси ўзгарар
балки шудолигича колар... лекин
ман хохламиман ман хакимда
нотўгри фикрда колишингни.

 Хулосангни ўзгартир димиман!
Дийишга хакким хам йўк... шунчаки
мани тушунишинг хохлиман холос...
бошка хеч нарса керакмас сандан..



Sayyod: - Дугонангизга мехрингиз чин дилдан ва ростлигига шубхам йўқ, сабаби бир ёзгандим, ёзувга хам психологик ёндошиб тахлил билан, хулоса қилиш мумкин. Ишлатиладиган сўзлар, урғулар ва хоказолар билан ёзилган нарсалар ростлиги ва мақсад хам аниқланиши қийинмас. Жуда бир психологиядан мохир бўлмасамда, хар холда етарли билимим бор.
Хуллас! Чуқурлашишни истамасдиму, ечими ва маслахат айта оламан. Харакат қиламан яъни.
"Клин клином вышибают" деган мақол бор, яъни диққатингизни бошқа инсон билан чалғитиб, у дугонангиз ўрнини алиштиринг  холос. Қаранг, сиз қанчалар куйиниб ёзяпсиз, у эса хатто тушунишга ва орани очиқ мухокама қилишга арзимас экан, демак, сизчалик уни мехри сизга аниқ йўқ! Керакмассиз унга тушуняпсизми? Муносабат тушунчасини аниқлайдиган нарсалар учун икки тарафламаси билан айтилади. Бир тарафлама эмас! Бир тарафлама демак бу муносабат эмас! хеч қандай муносабат холос. Демакки ўйлашга хам харакат қилманг.
Тушунаман, ўрганиш ва мехр тушунчаларини, одамни мехри итгаям тушади, ўрганиб қолиш оддий нарсагаям бўлиб , йўқ бўлиб қолса, хумори тутади. Бунинг азоби инсонни қай даражада ёлғизлигига, ёки ўша нарса ва инсонни ўрнини боса оладиган атрофда хеч ким бўлмаса деб тушунилади. 
Атрофга назар солинг, дўстлар сафини кенгайтиринг, кимнидир севиб қолишга харакат қилинг. Хар бир қизга йигитлардан оғиз солишлар кўп бўлади, шунчаки симпатия ёки  ухаживаниелар, юриб кетинг демаяпман, шунчаки енгил симпатияни қабул қилиб кимгадир кераклигингизни хис қилишни бошланг.
Дугонангизни идеал деб билманг, хаётда хар бир инсондан аълороғи жуда ва жудаям кўп.

Кейин сиз у дугонангиздан авал хам бахтли бўлгансиз, нималарнидир ўйлагансиз, хаёлларингиз бошқа нарсалар билан банд бўлган, кейин хам хали кўп бўлади. Хаётда кўп нарсалар, хусусан одамлар хам хаётимизда ўзгариб бораверади,  фақатгина оила аъзоларимизни ўзгартира олмаймиз холос, ўзгартириш керак хаммас!
Шу ўзгарувчи нарса ёки инсонлардан ёмон хиссиёт ўзингиз сезяпсизми, демак стоп ва тезда қалбни бўшатинг, бошқаси келади. Сиз кимнидир учун эмас, ўзингиз учун бу хаётга келгансиз тушуняпсизми, аввало ўзингизни севинг, бегоналардан кўпроқ ўзингизни яхши кўринг синглим.
Биласизми, исломда насиба хақида жума хутбасида тинглагандим, яъни хар бир одамни ризқу насибаси уни кутиб туради, аввалгисини хасисларча ушлаб турса эшик тагидан кетади деб. Шунинг учунам хасислик қилмайман, нимадир ёқди ва керакми, пулим бўлса дарров ишлатаман, ортса кимгадир ишлатаман, дўстимми севганимми, муносабатда бир тарафлама бўла бошласа шартта йиғиштираман, ўзимни хор қилмайман,  ишонаверинг дарровда ўрнига келади. Янада аълоси!
Биласизми, хаёт тажрибамда нафақат ризқу насиба балки, мана шундай инсонлар хам ўша ризқдек келади.
Сизни қалбингиздаги инсонларга шу қадар мехрингиз бор экан, ишонаверинг, Худони шу тарафлама ризқи хам бор. Оллох бандасини хор қилиб қўймайди, қанчадан қанча воқеаларни кўрганман, хамиша аввалгисидан хам аълороғини топади. Асосийси сизни қалбингиз ўша одамлар олдида пок бўлишига боғлиқ. Ўзингизга тоза бўлсангиз ишонаверинг, лойиғини оласиз!
Бир сирни очайми? Бу рост алдамайман : хаётимда севганимдан то дўстларимгача бугунги кунгача ўрнилари алишиб борган бўлса, хамиша ўрнига янада аълоси бўлаверган.
Хаётингиз остонасида турган балки сизга лойиқ хақиқий дугонани сиз билан танишмасиданоқ йўқотиб қўяётгандирсиз, эскисини лойиқ бўлмаса ушламанг. Янги аълоси сизни кутяпти.

Энг асосий маслахат эса, дугоналардан кўра бошқа инсонлардан мехрни кўрганингиз яхшироқ, хаётда дугоналардан кўра халол турмуш ўртоқдан наф кўпроқ! Хар тарафлама!

Омад синглим.



смотреть онлайн


Категория: Muhlis Minbari | Просмотров: 1329 | Рейтинг: 0 | Дата: Душанба | Комментарии (1)
Всего комментариев: 1
avatar
1 islom_9401 • 8:42 AM, 2012-10-22
koyil
avatar

Главная Контакты Правообладателям Обращение к пользователям