Хиёнатсиз хиёнаткор афсуси...
Приветствую Вас, ГостьRSS
Главная » 2012 » Октябрь » 7 » Хиёнатсиз хиёнаткор афсуси...

Ассалом алайкум. Хурматли биродар, сизга менинг ушбу мактубимни сайтингизди нашр этиб, уни оммага хавола килишингизда ёрдам сураб ёзмокдаман. Зора бу вокеа баъзи одамлар учун урнак булса ва шу билан бирга сизнинг ва сайт мухлисларининг вокеага булган фикрларини билмокчиман, узимга керакли булган маслахатларни олмокчиман. Факат сиздан илтимос, менинг исмимни ва никимни хеч ерда курсатманг.

4 йил аввал, бир қизни севиб қолдим, у қиз Хоразмлик, мен эса Тошкентлик. Бирга ишлар эдик, аллоҳга шукур, бизга шу туйғуларни бизга берди. Онамлар бошида у қизга уйланишимга қаршилик қилдилар, сабаби, ўзлари келин танламоқчи эдилар, лекин отамнинг, ока-опаларимнинг, қолаверса менинг туйғуларим ҳақиқийлиги сабаб тўйимизни ўтказиб бердилар. Бугунги кунгача оилада жуда кўп синовларни биргаликда енгиб ўтдик, барча қийинчиликларга биргаликда бардош бердик. Оилада акам ўз оиласи билан, мен оилам билан ва ота-онам ҳаммамиз бирга бир ховлида яшаймиз, рўзғор ҳам битта. Кеннойимнинг тухматлари, онамларни кўп ҳолларда аёлимга нисбатан қилган ўта қаттиққўл харакатлари, ҳамма ҳаммасида ман аёлимнинг ёнида турдим, керак бўлганда уни босдим, керак бўлганда ёнини олдим. Бирор марта бошқа аёл билан бирга бўлиш у ёқда турсин, ҳаёлан ҳам ҳиёнат қилмадим.

Лекин, 2 ой илгари хизмат сафари билан бир ойдан ошикрок вактга чет элга боришга тўғри келди. У ерда ҳам фақат аёлимни ўйладим, қинғир-қийшиқ кўчаларга кирмадим. Лекин бир гуноҳ иш қилиб қўйдим. Борганимиздан 3 хафтача вакт ўтгандан сўнг, биз билан борган бир қиз аҳмоқ бўлиб мени ёқтириб қолганлигини айтди. Кейин ўзича бошқа гаплашмаймиз дедику, лекин кўнғироқ қилиб турди. Менга иш бўйича ёрдам берди, кўп ҳолларда ёнимда турди. Жуда катта аҳмоқлик қилдим, у қиз менга туртилиб юрвургандан бироз ўзимни йўқотдим, у қизни қўлини ушладим ва бошини силадим. Бир тарафдан унинг ўзи менга "ёпишиб олди" қўпол қилиб айтса, мен эса ахмоқлик қилиб уни нари туртмадим.
Тошкентга қайтгандан кейин 3-4 марта у билан учрашдик, у қиз гоҳ бошқа гаплашмаймиз дерди, гоҳ мени севишини айтарди. Мен ҳам аҳмоқлик қилиб у билан озгина вақтни ўтказдим, интернет орқали переписка қилдик ва мен жуда ҳам бўлар - бўлмас гапларни ёздим, (сени бекор олдин учратмадим, хато қилдим ва хоказо). Бу нарсаларнинг барини аммо мен бирор хиссиз ёздим, юракдан ёзмадим, бир дақиқагада аёлимни, болаларимни унутмадим, аммо шайтон ичимга кириб олгандай ушбу ёзишмаларни давом этдим. Қўпол бўлсада айтаман, уни бир бора "бўсаладим", сабаби у доим мени қучиғимга ошиқар эди. Айб кимда билмадим, мендами, ундами, лекин мен у қизни бир минут ҳам севмадим.
Уйга келганимда аёлим ҳамма нарсани сезар, ҳар куни мандан сўрар эди у қиз билан орамизда нима бор деб. Бошида у қизни яхши қиз деб ўйлардим, ўқимишли, ўзини намоз ўқийман деб таништирган эди. Фурсати етиб, телефонда боша гаплашмасликка, ёзишмасликка келишдик, аёлим у қизга телефон қилибди, орамизада убу борми деб, у эса ўзича ман хамма болалар билан бир хил гаплашаман, шунчаки ўртоқмиза деб айтди, аёлим ноҳақ айбладим деб хаттоки ундан узр сўради.

Барчасини тугатганимдан кейин, бир кеча аёлим, ўчириб ташлаган ёзишмаларимни қаердандирам топиб олибди ва ўқиб дахшатга тушди. У қизга ёзган "эркалаш"ларимни ўқиб менга нисбатан нафрат уйғонди. Эрталаб тонг отгунча иккимиз йиғлаб, жинни бўлаёздик. Барча ишимга тавба қилдим, аллоҳ гувоҳ, менда у қизга нисбатан бирорта ҳис бўлмаган, аёлимни аввал қандай севган бўлсам ҳозир ҳам шундай севаман. Мен гуноҳга қўл урдим. Мен учратган қиз эса энди менга шайтон бўлиб кўринмоқда. Телефонда аёлимга "мени "қизлигимни" олган, менга ўзи ёпишиб олган" деган гапларни айтишгача борибди.
Аёлим барча расмларимни йиртиб, мендан бутунлай кўнгли қолди. Бу ҳам етмагандай, отамлар бўлган воқеадан хабарлари бўлмасада, соғлиқлари жуда ҳам ёмон бўлиб қолди. Бу воқеадан онам ҳабардорлар, ва аёлим айтиб берганлиги сабабли қисман қайни отам ва қайнонамлар хам хабардор. Онамлар отамнинг соғлиқларида энди менинг қилмишимни ҳам айбламоқдалар. Барчалигиси аёлимга менга ишонишни, имкон беришни уқтиришди.
Хозир у мен билан бўлсада, шу кунгача барча ёзишмаларни флешкага ёзиб олиб сақлаб юрган экан. Ҳар ўқиганда менга нисбатан нафрати қўзғалади. Айбимни ўзим бўйнимга олдим, масжидга аёлимни олиб чиқиб қилган ишимга тавба қилдим, муқаддас жойларга зиёратларга бориб яхши ниятлар қилиб келдик, аммо аёлим халигача мендан нафратланмоқда ва буни менга ҳар куни қайта ва қайта уқтирмоқда. Ҳозир мен дунёда энг кўп уни йўқотишдан қўрқаман.

Бундан ташқари 2 хафтача олдин ўзим хам оғир тан жароҳати олдим, ва мени машинада олиб кетаётган одам жароҳатимни билиб ўзидан ўзи "Қайсидир гуноҳингиз кечирилибди" деди. Ҳудди шу нарсани бошқа дўҳтир ҳам такрорлади. Илтимос, менга маслаҳат беринг, тўғри йўл кўрсатинг, қай йўл билан аёлимга бўлган туйғуларимнинг ростлигини, хақиқатдан тавба қилганимни уқтирсам бўлади, минг бора пушаймонман қилган ишимга, аллоҳ гувоҳ у қизни мен бир минут ҳам севмаганман, жуда катта аҳмоқлик қилдим.

Мискин

смотреть онлайн


Категория: Muhlis Minbari | Просмотров: 3647 | Рейтинг: 0 | Дата: Якшанба | Комментарии (5)
Всего комментариев: 5
avatar
5 abbosxxx • 2:35 PM, 2012-10-09
Aka hafa bulmangu lekin sal erkaklik gururi sizga yetishmayotgan ekan. Hato qilgan bulsangiz sizni avvalo ayolingiz emas Alloh kechirsin, qilgan ishingiz ham hiyonat, zino. uzingizga havola-yu lekin erkak kishi bula turib kechasi bilan yiglab chiqqaningizga hayronman xotiningizni boshingizga chiqarib olibsiz yana uyalmay mani kechirmayapti deyapsiz uylanishdan oldin er ayoliga qanday munosabatda bulishini urganib olmabsiz-da uyda siz emas ayolingiz bosh ekan hali vaqt kursatadi agar shunday davom etib hotiningizni oyogiga yiqilib kechir deb nola qilaversangiz sizni ugillaringiz ham hotiniga qul bulib utadi qizlaringiz esa onasidan urnak oladi qisqasi mani kechiring qupol qilib yuborgan bulsam. Siz hiyonat qilgansiz ayolingizga emas erkaklik or-nomusingizga
avatar
4 rayhon5 • 2:28 AM, 2012-10-09
bilmadim ayol kishini ko'ngli nozik bunaqa narsani kechirishi qiyin baribir yuragini bir chekasida o'la o'lguncha qoladi yahshi ish bo'lmabdi eh erkaklar nimaga haloli qolib haromiga yugurasilara nafsilar o'lsin
avatar
3 lediyjan • 4:08 PM, 2012-10-08
[color=orange]kim nima didi bilmadimu ayol kishi nomi bilan ayol erini tergashga haqqi yuq sizi uziz ayibdorsiz yigit kishi ayol kishiga qayerdasiz diyishga povit berish keremas bilmimanu manga shunisi maqul shunaqa yigitlar buganida kupro ajrashishla kamayarmidi hoz ha disa hiyonat qildi erke kuchaniki ayol uyniki bu mani shahsiy fikrim yoqmagan busa uzur[size=19][color=purple]
avatar
2 Marlbo • 1:18 PM, 2012-10-08
Ayolingiz sabrli bulsin erkak kishini boshida hamma narsa buladi.
avatar
1 Robiya • 10:57 AM, 2012-10-08
ayolingizni nafrati bu tabiy albatta chunki sizga bolgan sof muhabbati va ishonchini ermak kilgandaysiz hammasiga vakt davo boladi sabr bilan hammasi oz holiga tushadi inshaalloh siz ayolizga samiymiyat bilan mehr korsatin!
avatar

Главная Контакты Правообладателям Обращение к пользователям