Манчестерда голлар шоуси. «Арсенал» «Сити» томонидан таслим этилди
Приветствую Вас, ГостьRSS
Главная » 2013 » Декабрь » 15 » Манчестерда голлар шоуси. «Арсенал» «Сити» томонидан таслим этилди

Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» - «Арсенал» баҳси ўз ниҳоясига етди ва бу учрашувда майдон эгалари зафар қучишди.

Ўйиннинг биринчи дақиқалариданоқ «шаҳарликлар» ҳужумга отилишди ва ўйин тизгинини ўз қўлларига олишди. Кетма-кет ҳужумлар 13-дақиқада гол билан якунланди. Агуэро майдон четидан Насри узатган пасидан сўнг "Арсенал" дарвозаси чизиғи олдида тўп қабул қилиб олди ва унга зарба берди! Щеснининг бу зарбани қайтаришга ҳеч қандай имконияти йўқ эди, 1:0!

Бироқ ўйиннинг 32-дақиқасида лондонликларнинг кам сонли қарши-ҳужумлари самарали якунига етди. Ремзи майдон марказида тўпни Туредан олиб қўйди, бироз олдинга брди ва Ўзилга пас берди, Месут бўлса Уолкоттни ҳавфли вазиятга олиб чиқди, Теонинг 18 метрлардан берган зарбаси аниқ чиқди, 1:1.

Венгер шогирдларининг хурсандчиликлари узоққа чўзилмади, 36-дақиқада Негредо ажойиб комбинацияни муваффақиятли якунига етказди. Туре майдон марказидан Сабалетага, қанотга пас берди, Пабло бўлса, тўпни Негредога кзатди, ҳужумчи "Арсенал" ҳимоячиларидан тезроқ ҳаракат қилди ва жамоасининг танаффусга ҳисобда олдинда чиқишларини таъминлади, 2:1.

Иккинчи бўлимда икки жамоалар ҳам анча яхши ҳужумлар ташкил этишди, бироқ яна омад Манчестер клуби тарафида бўлди ва улар рақиблари дарвозасига яна 4 та тўп киритишди. 51 ва 88-дақиқаларда Фернандиньо дубл қайд этган бўлса, Сильва 65-дақиқада ўз номини таблога ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

63-дақиқадаги Уолкоттнинг яна бир голи лондонликлар учун сўнггиси бўлмади. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқасида Мертезакер ҳисобдаги фарқни яна биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Учрашув якунига етди деб турган вақтда ҳакам мехмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни Яҳё Туре муваффақиятли амалга оширди. Учрашувдаги ғалаба барибир «Сити»га насиб этди, якуний ҳисоб - 6:3. 

Англия Премьер-лигаси
16-тур

Манчестер Сити – Арсенал 6:3 (2:1)
Голлар: 1:0 – 14 Агуэро, 1:1 – 31 Уолкотт, 2:1 – 39 Негредо, 3:1 – 50 Фернандиньо, 3:2 – 63 Уолкотт, 4:2 – 66 Сильва, 5:2 – 88 Фернандиньо, 5:3 – 90 Мертесакер, 6:3 – 90, пенальти Яҳё Туре. 
Манчестер Сити – Пантилимон, Сабалета, Демичелис, Компани, Клиши, Фернандиньо, Яҳё Туре, Насри (Хави Гарсия, 90), Сильва (Милнер, 71), Агуэро (Навас, 50), Негредо.
Арсенал – Шченсни, Санья, Мертесакер, Косьельни (Вермален, 42), Монреаль, Рэмзи, Фламини (Гнабри, 72), Уолкотт, Ўзил, Уилшер, Жиру (Бендтнер, 76).
Огоҳлантиришлар: Сильва (49), Компани (80).

Манба: www.uff.uz   

смотреть онлайн


Категория: Спорт | Просмотров: 2891 | Рейтинг: 0 | Дата: Душанба | Комментарии (0)
Всего комментариев: 0
avatar

Главная Контакты Правообладателям Обращение к пользователям