Пулдан либос кийган Жўраев!
Приветствую Вас, ГостьRSS
Главная » 2013 » Октябрь » 16 » Пулдан либос кийган Жўраев!

Вацапдан дайдиб келаётган видеолар орасидаги бу видеога тўхталмай иложи йўқ. Аввалига тушунмадим...шунақаси хам бўларканми?-дея 

Жаноб Жўраев бўйниларида пулчамбарлари билан савлат тўкиб қўшиқ куйламоқдалар... 

Нима изох билдириш мумкин?  Ёмон яшамаяпмиз а?)) 

Манга битта нарса хамиша қизиқ бўлади, қайси мамлакатда яна тўйларда пул сочишаркин? Гулчамбарничи, пулчамбарга қаерда яна  айлантиришаркин?)) 

Атиги 11 секундлик видеони қўйишга хожат йўқ, зеро шу суратни ўзи кифоя. Видеода фақат шу холатда бироз куйлагани лавхаси холос. Шунинг учун суратни ўзи етарли деб хисобладим.  

Ха Шохжахон, даврингиз келмоқда...билинмоқда...кўринмоқда..)  

Ишқилиб пул оғирлик қилиб эгилиб қолинмаса бўлгани. Унда эса ярашадиганидан кўра, оғриғи кучлироқ бўлади)) 

Қўшимча+Аниқлик: 

Сайтимизга қўйилганидан кейин, айни дамда Бухорода бўлган   Шохжахон Жўраевни бу мавзу шов-шуви топиб, тинчини яхшигина бузди.  Аввал унинг маъмури ва кейин ўзи хам алоқага чиқди. 

Бу видео қачон ва қай холатда суратга олинганди? 

Шохжахон:- Бу турли гапларга сабаб бўлган холат,  2 йилча аввал тўй хизматида бўлгани ёдимда. Лекин бу мухлислар ўйлагандек эмас, яъни, бу чамбар аслида менга аталган бўлмаган! Тўй сохибига,  яқин дўстларидан тўёна сифатида қилиб беришганди.  Тўй эгаси эса хизматимиздан  қувониб,  эхтимол шундай қилгандир. Хуллас, буни менга лозим кўриб тақиб қўйди. 

Бу холатда оммавий жойда  видео ва суратга олинаётганини  билиб, уни тарқалишини англаб турганмисиз? 

Шохжахон:- Албатта, чунки оддий отарчиниям хозир телефонга олаверишади. Буларни хаммасини қувиб юришни иложи йўқку.  Худди шуни билиб турганим учун хам, бу чамбарни тезда ечиб қўйдим ва тўй тугагач, тўй эгасига қайта ўзим тақиб қўйганман.  Чунки тўй эгаларида шундай одат бор экан. 

(маълум сабабларга кўра , бу одатга хос тўй эгалари кимлар эканлиги айтилмади.) 

Манба: www.Sayyod.com

смотреть онлайн


Категория: Новости | Просмотров: 4896 | Рейтинг: 0 | Дата: Жума | Комментарии (0)
Всего комментариев: 0
avatar

Главная Контакты Правообладателям Обращение к пользователям