Хуш келибсиз, МехмонRSS
Mеню
Кинолар
Mini-Chat
Biz bilan aloqa
Имя отправителя *:
E-mail отправителя *:
Web-site:
Тема письма:
Текст сообщения *:
Оценка сайта:
Код безопасности *:


 Главная » 2010 » Январь » 16 » Қайнота айбдорми, келин?
 
islom.uz


Қизимни орзу-ҳавас билан узатдим. Худойимга минг шукр, куёвим эсли-хушли, одобли йигит. Бунинг устига, ўқимишли. Фақат куёвимнинг биргина армони — онаизори ҳаёт эмас... Кекса отаси бор. Аммо кекса бўлгани билан қудам ўзини хафа қилдириб қўядиганлар хилидан эмас. Нега, дейсизми? Ўзига нисбатан анча ёш хотини бор. Яъни, куёвимнинг ўгай онаси.

Қизим билан куёвимнинг тўйлари бўлганига ҳали олти ой ҳам тўлгани йўғ-у, қизимнинг фиғони фалакка ўрламоқда. Аввалига бу унинг инжиқлиги деб, кўпам аҳамият бермадим. Аммо яқинда, Рамазон ойида ярим тундаги қўнғироқдан шошиб қолдим. Олсам, қизим экан:

— Ойи-и, менинг гапим-га ишонмагандингиз! Мана, оқибати! — дея йиғи аралаш зорланишга тушди қизим саломниям унутиб.

— Одамни ҳовлиқтирмасдан бир бошидан тушунтириб гапирсанг-чи! Ўзи нима бўлди?! Бирор еринг оғрияптими? — дедим эсим чиқаёзиб.

— Ҳеч ерим оғриётгани йўқ. Соппа-соғман.

— Унда нима дардинг бор? Куёвим тузукми? Ё... ораларингдан гап қочдими? — дедим ҳамон хаёлим минг ёққа бўлиниб.

— Куёвингиз ҳали командировкадан қайтгани йўқ. Ҳар куни қўнғироқлашиб турибмиз, аҳволи яхши.

— Унда нима дардинг бор? Тезроқ гапирсанг-чи! — дедим тоқатим тоқ бўлиб.

— Энди кўзим илинган экан, эшик қўнғироғи қаттиқ жиринглаб қолди. Чўчиб уйғониб кетдим. Секин товуш чиқармасдан яқинлашдим. Ярим тун. Қўнғироқ тинимсиз жиринглаяпти. Хаёлимга минг ёмон ўй келиб, юрагим ёрилар даражага келди. Оҳиста яқинлашиб, махсус тирқищдан қарадим. Не кўз билан кўрайки, қайноғам ёнида бир барзангидек йигит билан турибди. Қўлларида йўл сумкалариям бор. Очай, десам, куёвингиз йўқ, уйда ёлғиз ўзимман. Очмай десам, нима деб ўйлашади? Шунга сизга телефон қиляпман, нима қилай?

— Ие, улар ҳозир остонангда туришибдими? — дедим кўзларимни ишқалаб, осма соатга қарарканман. Соат миллари роппа-роса тунги иккини кўрсатиб турибди. Бошим қотгандан-қотди.

Нима қилишга, қизимга қандай маслаҳат беришга ҳайронман. — Эринг уйда йўқлигини билишмаган бўлса керак-да, қизим? — дедим ниҳоят аниқ битта ечим тополмай.

— Нега билишмайди, ойи? Ахир, қайнотам бизникидан кетганига ҳали бир ҳафтаям бўлгани йўқ-ку? Қайнотам куёвингиз командировкага кетганининг учинчи куни кишлоққа қайтган-ди. Унгача меникида эди.

— Шунақа дегин? У ҳолда, ўзларидан хафа бўлишсин, сен эшигингни очма! Эрингга бор гапни ётиғи билан тушунтирарсан. Ёш келин ёлғиз қолган уйда уларга нима бор? Меҳмонхонасини топиб олишган кўринади. Кириб, уйқуга ёт. Қўлларидан келганини қилишсин! — дедим. Аммо қизим гўшакни қўйиб улгурмасидан, эшикнинг гурсиллаб урилиши эшитилди.

Қизимга ухлагин, дедим-у, аммо тонггача ўзимнинг кўзимга уйқу келмади. Ўйлаб ўйимга етолмасдим. Тонг оқариши билан яна телефон жиринглади. Дарҳол олдим. Қизим экан:

— Ойи, яхши дам олдин-гизми? Узр, кеча сизни хавотирга қўйдим... — деди.

— Мени кўявер, ўзинг ях-шимисан? Нима .бўлди, кейин қайта безовта қилишмадими?

— Қаёқда дейсиз! Сиз билан хайрлашганимдан сўнг эшикни гурсиллатиб уришга ўтишди. Жавоб бўлмагач, ҳатто оёқлари билан тепиб ҳам кўрищди. Уй телефонига ҳадеб қўнғироқ қилаве-ришганидан симидан узиб ташладим. Тонг отгунча уйку бетини кўрмай, қалтираб ўтириб чиқдим... Хэдеб тақиллатиб, кўшниларнинг тинчини бузишганидан, ёнимиздаги рус кўшнимиз Валя опа чиқиб, роса бакирди. Шундан сўнг бирор ёққа кетишди, чоғи, тинчиб қолди.

— Тавба, ғалати одамлар экан-ку, булар? Кеча нима дегандинг, қайнотанг ўша келганими, ё ундан кейин яна бориб келдими? Нега бунча серқатнов бўлиб қолди? Ёши олтмишдан ошиб, етмишга етган одамга Тошкент ҳам бир қадам бўлиб қолибди, чоғи?

— Ҳа. Яна келаман, деб кетди..

— Йўғ-эй? — кулоқларимга ишонгим келмади. — Ахир, ўғли бўлмаса, ёш келинининг олдида унга нима бор? Ёнида хотини бирга бўлганидаям бошқа гап эди? Ўзи уларнинг бунақанги хурмача қилиқларини эринг биладими? — дедим азбаройи газабим жўшиб.

— Билади. Билганидан нима фойда? Отасини эшикдан кувиб сололмайди-ку? Қайнотамнинг ўзида ақл йўқми? Танасига ўйлаб курса бўлади- ку? Бир ёғи бир ойдан буён тобим йўқ.

— Нега? Нима қилди? Дўхтирга кўриндингми?

— Ҳа, кўриндим. Шамоллабман... Шунга... Уйимиз уч хонали бўлгани билан дом барибир дом-да! Биров ҳожатхонага кирса, дар-ров билинади. Ҳадеб бораверишга эса қайнотамдан уяламан, бормай десам, иложи йўқ... То қишлоққа кетгунигача бўларим-бўлди. Бунисиям майли, кап-катта одамнинг қилиғи бирам совуқ! Энди кутулдим, хайрият, деб турсам, кеча қайноғам келиб турибди. Ўзи келсаям, бир нави эди, ўртоғига нима бор?

— Бундай давом этса, охири яхшиликка олиб бормайди. Улар ўзидан билишмаса, унда телефон қилиб, қайнотанг билан ўзим гаплашаман, — дедим.

— Ойи, қандоқ бўларкан?.. — иккиланди қизим.

— "Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилар!" деган нақл бор, қизим. Сен кўрқма, мен жанжал кўтармайман. Аксинча, ётиғи билан тушунтираман, — дедим қизимни тинчлантириб.

Сўнгра қудамнинг қўл телефони рақамини тера бошладим.

— Алў-ў, ким бу?

— Алло, ассалому алайкум! Қуда, яхшимисиз? Бу мен, келинингизнинг онасиман! — дедим.

— Ҳа-а, с-сизмидингиз? Яхшимисиз?

— Раҳмат, қуда, ҳамма тинч, яхши.

— Раҳмат...

— Рўзаларни тутиб, қийналмасдан юрибсизми, қуда?

— Раҳмат... мазам йўқ..

— гапни қисқа қилишга

— Худо шифо берсин! — дедим. Аммо бу гапларим ёқмаганини унинг товушидаги ўзгаришдан сездим.

— Майли, қуда. Мен бошқа нарсани айтмоқчи эдим. Рўза-рамазон кунларида ҳеч кимнинг дилини оғритмаслик лозим. Аслида, бошқа

пайтларда ҳам. Одамзот хом сут эмган. Билиб-билмай, кўпинча ёмон ишларга қўл уриб қўяди. Кеча ўғлингиз бир оғайниси билан Тошкентга, ўғлингизникига борган экан. Ярим тун бўлгани боис қизим қўрқиб, эшикни очмабди. Хабарингиз бор, куёвим сафарда.

— Ҳм-мм... Шунақа бўлибди. Ўзимам телефон қилмоқчи бўлиб турувдим. Ўғлим жигарлари Тошкентга борганида эшигини очмаса, менга бундай ўғилнинг нима кераги бор? Ҳали ўғлим сафардан қайтсин, у билан ўзим гаплашаман! Унга хотиннинг гапига кириш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман!

— Қизишманг, қуда, ҳозир ҳаммасини тушунтириб бераман... Қайноғаси ростдан ҳам ярим тунда бориб, нотўғри қилибди.

— Нега қизишмас эканман? Укасининг уйи бўлатуриб, ўғлим "гостиниса"да турмайди-ку! Келин бўлиб, кўлидан неча пиёла чой ичдик?! Лоақал меҳмон бўлиб борганимизда хизматимизни қилиб қўйсин! Уйига борсам, қовоғини очмайди! Ё ўзингиз ўргатиб кўйгансизми?

— Бу нима деганингиз, қуда? Қайси она қизига "ёмон бўл!" деб тарбия беради? Қизимдан нима ёмонлик кўрдингиз? "Келинимнинг кўлидан чой ичаман", деб қишлокда олиб ўтирсангиз, унда ўғлингизнинг иши нима бўлади? Куёвимнинг кир-чири, ош-овқатидан ким хабар олади? Ахир, уларнинг Тошкентда яшашларига ўзингиз рози бўлгансиз-ку? Ундан кейин қизим ҳеч кимга қовоғини осмайди. Балки сиз борган пайтингиз тоби бўлмагандир? Нотўғри хулоса чиқаришга шошилманг.

— Аёл бошингиз билан менга ақл ўргатманг! Менинг ақлим жойида! Ҳаммасини ўғлим сафардан қайтганидан сўнг гаплашамиз! — гўшакдан қисқа-қисқа "дуд-дуд"лаган товуш эшитилди... Гапим чала қолди. Узр сўрайман деб, қайтанга шунча гапнинг остида қолдим.

Аитинг-чи, қудамнинг тутаётган йўли тўғрими? Ахир, қайси кайнота ёш келин-куёвнинг уйига тинмай қатнашни ўзига эп кўради? Ёнида ешгина хотини бўлса, соч-соқолининг оқи билан ҳурматини билиб яшагани афзал эмасми?

Қайнотаям майли, қайноға-қайнукаларнинг уйда ёлғиз қолган янгасиникига ярим тунда боришлари тўғрими? Бундан ташқари, қайнилар келинга номаҳрам саналади-ку? Кундузи бўлганида ҳам майли эди. Бунга шариатимиз нима дейди?

Тошкентга иш билан кетаётган одам борадиган манзилини, етишадиган вактини аввалдан пухта белгилаб олмайдими?

Айтаверсам, гап кўп, "Меҳмонжонлардан айланай!"нинг янги қисмларини кўргандек бўласиз! Нега одамларимиз мусулмончиликдан, ўзбекчиликдан йироклашиб бормокда?!

Қайнота ота ўрнида, деган гап бор. Азалдан қайнота-келин ҳовлининг алоҳида-алоҳида бурчагида яшаган. Кўп қаватли уйларда бунинг имкони йўқ. Мен истардимки, қайнота ўғлининг уйига рафиқаси билан келиб турсин.


Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ ёзиб олди


Биз мавзу доирасидаги савол билан Ўзбекистан Мусулмонлари Диний идорасида фаолият юритаётган Фатво бўлими мудири Абдулҳамид Турсуновга мурожаат қилиб, қуйидаги жавобни олдик:

— Ислом шариатила аслида қайнота келинга ўз отасидек ҳисобланади. Аммо ҳозирги пайтда одамларимизнинг диний билим ва тасаввурлари анча саёз бўлганини ҳисобга олиб қарайдиган бўлсак, келини ёлғиз бўлган уйга кайнотанинг келиши ножоиз, деб биламиз. Бунга ҳар икки тараф эҳтиёткорлик билан ёндашмоғи лозим. Сабаби, ҳозирги кунда қайнота-келин ўртасида содир бўлаётган баъзи кўнгилсиз воқеалар фикриллизни исботлаб турибди...

Энди кайноға-келин масаласига келсак, укаси бўлллаган уйга ярим тунда қайноғанинг келиши мутлақо нотўғри! Камига, ўртоғиниям етаклаб келибди!

Келин бу "тунги меҳмон"ларга эшигини очмай жудаям тўғри иш килган. Шариатимиз ҳатто, ярим тунда сафардан кайтган эркакка ўз уйига кайтишга изн бермайди. Ҳатто, Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам сафардан кайтаётиб, тун бўлгани боис масжидга тушганлар. Масжидда тонгни оттириб, эрталаб уйларига келганлар. Бундан кўзланган максал нима? Сабаб, сафарга кетган киши тунда уйига қайтганида аёли уйқуда бўлиши мумкин. Уйга кирган эрнинг уйқудаги аёли хунук ҳолатда ётганига кўзи тушиши, бу эр-хотин орасига совуқчилик тушишига сабаб бўлиши мумкин.

Динимиз ҳамиша оила ҳамда эр-хотин муносабатлари мустаҳкам бўлишига хизмат килган.







Kino ko'rsatmayabdimi?U holda Shu Yerga bosing va ishlamayotgan kinoning to'liq nomini yozib qoldiring.

Filmlar, Kliplar va boshqa Fayllarni Ko'chirib/Download qilib olmoqchi bo'lsangiz: Internet Download Manager ni sizga Tavsiya etamiz!

Diqqat !

Serverdagi Nosozliklar Tufayli Ayrim Kinolar Faqat (Mozilla Firefox) Brauzerida Ko'rsatayabdi.
Agar Sizda Mozilla Firefox Brauzeri Bo'lmasa Uni O'rnatib Oling.Agar Mozilla Firefoxda ham Kinolar Ko'rsatmasa Adobe Flash Playerni O'rnating.Marhamat Pastdagi Rasmlarga Bosgan Holda Ushbu Programmalarni O'rnating.

Тури: Ислам фильмы | Курилган: 1412 | Сана: 2010-01-16 | Рейтинг: 0 |

Всего комментариев: 0
Ro'yxatdan o'tgan Foydalanuvchilargina Izox qoldirishlari mumkin.
[ РУЙХАТДАН - УТИШ | Kirish ]
Kirish/Chiqish
Хуш келибсиз: Мехмон

Шахсий хабар:


Логин:
Пароль:
Reklama Jonizga Tegdimi? Ro`yxatdan Oting!
Bizning davraga qo`shiling va bizlarga yanada yaqinroq bo`ling !!! Uz-Kino.CoM bilan dust bo`lishni hohlaysizmi? Uzingizni qiziqtirgan savollarni berishnichi? E`ndi bizni odnaklassnik va mail.ru dan ham topsangiz bo`ladi. Gruhimizga qo`shiling va biz bilan birga bo`ling !!! Biz sizlar uchun tunu-kun hizmatdamiz !!!
Новые мультфильмы
Tafsiya etish


SAYTIZMIZ RIVOJLANISHI UCHUN DO'STLARINGIZGA TAFSIYA ETING
Savollar
Xayot Nima bilan qiziq?
Барча жавоблар: 5176
TV - Online
Первый канал

World Tv
Malumot
HotLog

UzRating



© Copyright "UZ-KINO.COM" 2010-2012

Создать сайт бесплатно